"Рома" футболчиси Лоренцо Пеллегрини "Байер"га қарши икки ўйиндан сўнг жамоасининг Европа лигасини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Жавоб ўйини 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ва биринчи ўйинда немислар 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
"Ҳозир нимадир ҳақида фикр билдириш осон эмас, биз биринчи мағлубиятдан кейин бу баҳс қийин бўлишини билардик.
"Байер" жуда кучли рақиб. "Рома" охиригача ҳаракат қилди ва биз ғалабага яқин келдик. Бу биз учун катта умидсизлик, аммо биз тикланиб, бошқа ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак", - деди футболчи.