Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферининг асосий нишони бўлади. Бу ҳақда «AS» нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, олдинроқ мадридликлар асосий эътиборни «Атлетико» ҳужумчиси Радамель Фалькаони сотиб олишга қаратишганди. Энди эса улар инглиз клуби ҳужумчиси учун 50 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Қайд этиб ўтиш жоиз, аргентиналик футболчининг ўзи ҳам Испания чемпионатига қарши эмаслигини маълум қилган.