Кириш Регистрация

"Жирона" икки карра Чемпионлар лигаси ғолиби билан шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг “Жирона” клуби ёзда таркибни кучайтириш устида иш бошлади, чунки Мичел Анхель жамоаси кузда еврокубокларда дебют қилади, деб хабар бермоқда Sport.es.

Манбага кўра, мавсум якунида Испания чемпионатида тўртинчи ўриндан пастга тушмаслиги аниқ бўлган каталонияликлар ёзда эркин агентга айланадиган "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантарани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, "Жирона" футболчининг ёзги трансфер ойнасида рўйхатдан ўтиш имкониятини баҳолаш учун унинг атрофидагилар билан боғланиб қолган. Тьягонинг ўзи Каталонияга қайтишдан хурсанд бўларди.

Алькантара 2020 йилдан бери "Ливерпуль"да ўйнаб келмоқда. Испаниялик футболчи жорий мавсумни жароҳати туфайли деярли тўлиқ ўтказиб юборди, фақат бир марта майдонга тушди.

Киритилди: 05:25, 17.05.2024.
Ўқилди: 2329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.