Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Ўзбек футболининг 2000-йиллардаги аҳволи ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ёши катталар 2000 йилларда футболимизда нималар бўлганини билишади. Ўз кўзлари билан кўришган Саудиядан 5, Япониядан 8 талаб голлар еб келганмиз. Ливанда бўлиб ўтган Осиё Кубоги шармандалик бўлган. Бугало билан Миржалол Қосимовга эътироз бўлмаган фақат.  Деярли ҳамма ўша турнирда ўйинчилар УФФ раҳбариятини алиштириш учун шу ишларни қилишган деб ўйлашади.

Кейинчалик ўша турнирда ўйнаган кўпгина футболчилар билан бирга ишлаганман. Ичида жуда яқин бўлиб кетганлари ҳам бўлган. Шу масалани жуда кўп сўраганман. Бирортаси ўша турнирда атай шу ишлар қилингани ҳақида бирор гап бўлганини эшитишмаган ҳам.

Келинг яхшиси сизга ўша йиллари футболимиз қай аҳволда бўлганини қисқача айтиб бераман.

УФФ офиси ўша йиллари Халқлар дўстлиги кассалари рўпарасида бўлар эди. СССРдан қолган. Ремонтлари эски  ЖЭКни эслатадиган бир бино эди. Ходимларнинг аксари ёши катта, ривожланиш нималигига аҳамият берадиган ходимлар эмас эди.

Футбол клубларимизда на тузуроқ инфратузилма, на тузуроқ стадион, на база на менежмент бор эди.

Чемпионликни қайси клубда пул бўлса ўша клубга ўтиб аниқлаб берадиган 6-7 ўйинчилар бўлар эди.

Ҳакамларимиз эса ёши 50 дан ошган, қорин қўйган, вазни 90 кгга етиб қоладиганлар бўлар эди.

Терма жамоамизда адашмасам Павел Садирин бош мураббий этиб тайинланган эди. Унга Россиянинг ЦСКА сидан таклиф тушиши билан кетиб юборган эди. Бориб ҳатто "Ўзбекистондаги футболчиларни даражаси бизнининг 1 лигадан ҳам паст экан" деб интервью берган эди.

Садирин кетганидан сўнг унинг ўрнига ноиложликдан тезда Саркисян тайинланган эди.

Бечора Саркисиян Осиё Кубогидан олдин четда на бир ўқув машғулот йиғини ўтказа олган на бир ўртоқлик учрашуви.

Йиғинни "Нефтчи" базасида ўтказган эди. Турнирдан олдин легионерлар келишган ва охирги ўйинни "Нефтчи" га қарши ўтказиб шу билан Осиё Кубогига жўнаб кетишган эди.

У ерда эса уларни аллақачон ривожланиш йўлига тушиб бўлган Япония ва Саудия кутаётган эди.

Ўша йиллари футболга бир чизиқли ҳимоя кириб келган, лекин бизнинг СССРдан қолган мураббийлар буни ҳам инкор қилиб келишаётган эди.

Адашмасам терма жамоамиз ҳам либеро (охирги ҳимоячи) билан ўйнаган эди. Фёдеров бу вазифани бажарган эди. Либеро билан ўйнаш дегани бир ўйинчи кам бўлиб ўйнаш дегани деса ҳам бўлади.

Футболимиз ривожланиш ҳақида умуман ўйламай кун ўтса бўладиган шунақа аҳволда эди.

Шунинг учун у ерда "заговор" бўлган деб мен масалан умуман ўйламайман.

Кейинги мақолада ўша турнирдан кейинги ўзгаришлар ҳақида эсда борини ёзамиз.

Равшан Салимов.

Манба: @salimov_futbol
Киритилди: 23:34, 17.05.2024.
Ўқилди: 3215 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик