Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

"Челси" Почеттинога ўринбосар топиб қўйган

Баҳо:
+ | -1

"Ипсвич" бош мураббийи Киран Маккенна "Челси"да Маурисио Почеттино ўрнини эгаллаши мумкин.

Лондон клуби хўжайини Тодд Боули Почеттинонинг келажаги ҳақида ҳали қарор қилгани йўқ, гарчи "Челси"нинг бир қатор асосий ходимлари аргентиналик мутахассисга ишлашда давом этиш имкониятини бериш керак, деб ҳисобламоқда.

The Guardian хабарига кўра, "Челси"да Почеттино ўрнига асосий номзодлардан бири Киран Маккенна бўлиб, унинг қўл остида "Ипсвич" мавсум якунида Чемпионшипда 96 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган ва 2001/02 йилдан бери биринчи марта Премьер-лигага чиққан.

"Челси" Англия чемпионати якунланишига бир тур қолганда 60 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. Айни пайтда "Ньюкасл" ҳисобида 57 очко бор.

19 май куни “Челси” АПЛнинг 38-тури доирасида “Борнмут”ни қабул қилади. Ўйин натижаси кейинги мавсумда Европа лигасига йўлланмани ва, эҳтимол, Почеттинонинг клубдаги келажагини белгилаб беради.

Киритилди: 07:43, 19.05.2024.
Ўқилди: 1662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик