Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Марко Асенсимо Франциянинг “ПСЖ” клубини тарк этиб, ватанига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали саҳифаларида хабар берилди.
Испания чемпионатида ярим ҳимоячига талаб бор. Унинг хизматларига пойтахтнинг “Атлетико” клуби қизиқмоқда. "Матрасчилар" ёзги трансфер ойнасида футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилишади. Потенциал битим қиймати 25 миллион евродан ошмаслиги кутилмоқда.
Якунланган Франция чемпионатида ярим ҳимоячи 19 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Марконинг меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.