Жуд Беллингем Тони Крооснинг футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида гапирди.
"Реал Мадрид" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Евро-2024 дан кейин футболчилик фаолиятини якунлайди. Жуде Беллингем жорий йил ўзининг Мадриддаги дебют мавсумини ўтказди.
“Бир йил етарли эмас эди. Футболга берган барча нарсангиз учун раҳмат. Мухлис сифатида ўйинингиз ва шахсиятингиздан баҳраманд бўлиш ва ундан ҳам кўпроқ жамоадош сифатида роҳатланиш жуда ёқимли эди.
Бу мавсумда ҳали қиладиган ишларимиз бор, лекин сизга ва оилангизга энг яхши тилакларимни тилайман. Афсона!”, - деб ёзади “Реал” ярим ҳимоячиси.