Ўзбекистон ва Ливан терма жамоалари ўртасида жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш учун ўтказилган саралаш учрашуви муҳташам “Бунёдкор” стадионидаги биринчи расмий ўйин бўлиб тарихга кирди.
Мазкур ўйин Ўзбекистон терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
Ягона голга жамоа сардори Сервер Жепаров муаллифлик қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси очколар сонини 11тага етказди ҳамда ўз гуруҳида пешқадамликни давом эттирмоқда.