Суперлига бош директори ФИФА ва УEФАга қарши даъво бўйича суд қарорига изоҳ берди.
Бугун Мадрид суди Суперлига ташкилотчиларининг даъвосини қисман қаноатлантирди. УEФА ва ФИФА "рақобатга зид хатти-ҳаракатларни тўхтатиши ва келажакда унинг такрорланишини тақиқлаши" кераклиги, шунингдек уларни "анти-лиганинг барча оқибатларини зудлик билан бартараф этиш" мажбуриятини юклади.
"Биз Мадрид суди қарорини олқишлаймиз. Бу Европада чинакам рақобатбардош ва барқарор клуб футболини қуриш йўлидаги муҳим қадамдир. УEФАга узоқ вақтдан бери Европа клублари футболида устунлик қилиш ва назорат қилиш ҳуқуқи берилган. УEФА низоми ва унинг монополиясини ҳимоя қилиш учун кўраётган агрессив чоралари ўнлаб йиллар давомида инновацияларни бўғиб келмоқда ва клублар шунчаки ўз ғоялари ва муҳокамалари учун санкциялардан қўрқмасликлари керак.
Монополия даври ниҳоят тугади. Биз халқаро клублар футболини яхшилаш ва уни барча ёшдаги мухлислар учун қулайроқ ва жозибадор қилиш учун барча ўлчамдаги клублар билан мулоқотимизни давом эттиришни интиқлик билан кутамиз”, деди Бернд Райхарт.