Киран Маккенна "Ипсвич" билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.
The Telegraph нашрининг ёзишича, мураббий "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Брайтон" клублари қизиқишига қарамай, янги фойдали шартнома имзолашга яқин турибди.
Ҳозирда томонлар фаол музокаралар олиб бормоқда ва келишувга яқин турибди. Қайд этилишича, Маккенна “Ипсвич”да ўзини қулай ҳис қилмоқда.
Маккеннанинг "Ипсвич" билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Унинг раҳбарлигида клуб мавсум якунида 96 очко билан чемпионшипда иккинчи ўринни эгаллаб, Премьер-лигага чиқди.