Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мурод Отажонов: «Бугун «Бейцзинг Гуан»га қарши ўйин услубларини ҳам синаб кўрдик»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" - "Гулистон" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар жамоаси мураббийларидан бири Мурод Отажонов иштирок этди.

Мурод Отажонов:
— Матбуот анжуманига кўп журналист иштирок этаётганига қараганда, ўйин яхши чиққан. Айрим ўйинлар бўладики, ундан кейин навбатчи журналистлардан бошқа ҳеч ким қолмайди.

Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, "Гулистон" 4-турга келиб ўз дарвозасидан биринчи голни ўтказиб юборди. Ўша голни биз урдик. Демак, гулистонликлар ҳам кучсиз рақиб эмас. Яхши ўйин кўрсатишгани учун йигитларга раҳмат айтаман. Бу майдонда ўйнаш ҳар иккала жамоага осон бўлмади.

— "Бунёдкор" кўп гол ура олмаганига майдон сабабчими?
— Агар вазиятлар бўлмаганида шундай дейиш мумкин эди, аммо биз 4-5 та вазиятлар яратдик, фақат улардан фойдалана олмадик. 1:0 учун ҳам, 3:0 учун ҳам 3 очко берилади. Олдимизда ОЧЛ ўйини турибди. "Бейцзинг Гуан"га қарши ўйинда яхши ўйин кўрсатишни истаймиз.

— Бугунги ўйинни "Бейцзинг Гуан"га қарши ўйин репитицияси дейиш мумкинми?
— Шунақа деса ҳам бўлади. Бугун биз бир ҳужумчи билан, икки ҳужумчи билан, 3та таянч ярим ҳимоячиси билан ва бошқа турли ўйин услубларини синаб кўрдик. 2 апрель куни стадионга келсангиз, бугунги ўйин билан ўша кунги ўйинни таққослаб кўриш имкониятига эга бўласиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:20, 29.03.2013.
Ўқилди: 4846 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик