Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рустам Мирсодиқов: «Пахтакор»нинг ҳимояси кучсиз»

Баҳо:
+ | -

"Металлург" бош мураббийи Рустам Мирсодиқов аввалги турда бўлиб ўтган ўйиндан тўғри хулоса чиқарилгани ва "Пахтакор"нинг ҳимояси кучсиз эканини таъкидлади.

Рустам МИРСОДИҚОВ (“Металлург” бош мураббийи):
— Барчангиз гувоҳ бўлдингиз, бугун яхши ўйин намойиш қилдик. Футбол шундай нарсаки, ҳар бир рақибга алоҳида тайёрланиш лозим. Уйдаги ўйин бор, меҳмондаги ўйин. Биз ўтган сафар ўз майдонимизда “Динамо” билан дуранг ўйнадик. Ўша кунги натижада ўзимни айбдор деб биламан. Ҳужумкор ўйин кўрсатиб, гол ура олмагандик. Бугун эса “Пахтакор” кучли клуб бўлгани учун биз қарши ҳужум тактикасини танладик. Иккинчи бўлимда бизда имконият бўлди ва ғалаба қозондик.

Футболда мағлуб бўламан деб жамоасини майдонга бошлаб тушадиган мураббий бўлмаса керак. “Пахтакор”нинг кучли томони бу ҳужуми ва ярим ҳимояси. Кучсиз томони эса ҳимояси деб биламан. Бугун биринчи гол бўлган вазиятда ҳимоячилар қоида бузишмаса ҳам бўларди. Жарима тўпидан сўнг биз гол урдик.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 22:27, 29.03.2013.
Ўқилди: 4881 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик