Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Рўзиқул Бердиев: "Яхши ўйин кўрсатишимиз учун гол ўтказиб юборишимиз шарт эди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперкубоги финалидан сўнг "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Пенальтилар серияси "Насаф" тарихида илк марта содир бўлди, менимча. Бу ўйинга ўзига яраша кўрк берди. Ўйлайманки, мухлислар ҳам хурсанд бўлишди. Биринчи бўлим охири ва иккинчи бўлим бошида яхши ўйин кўрсата олмадик. Гол ўтказгач, жамоада иштиёқ ва хоҳиш ошди. Серияда омадимиз кулиб боқди. Йигитларга ва Абдувоҳидга раҳмат айтамиз. Ғалаба билан мухлисларни табриклаймиз!

Базида гол ўтказиб юбориш ҳам фойда беради. Голдан кейин жамоамиз бошқача ўйнай бошлади ва ўйин сифати ҳам ошди. Биз гол урмасак, пенальтилар серияси бўлмаслигини билардик. Иккинчи тайм ўртасидан бошлаб ҳақиқий ўйинимизни намойиш эта бошладик. Биз фақат ғалабадан эмас, охиригача кураша олганимиздан хурсандмиз.

Ҳозирги футболда натижага эришиш учун қаердадир тўпсиз ўйнаш ва уни рақибга берган ҳолда ўйин кўрсатиш ҳам фойда келтиради. Биз "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам тўпга эгалик қилишини билардик. Бу бўйича йигитлар билан келишиб олгандик. Қарши ҳужумлар борасида ҳам режаларимиз бор эди, аммо ўхшамади. Бир нечта ўзгаришлар қилиш режамизда бор эди.

Биз олдимизга улкан режаларни қўйганимиздан кейин озгина тизимни ўзгартирдик. Раҳбарият бизга катта талабларни қўйди. Юқорида юриш, ОЧЛда ўйнаш учун тажрибали футболчиларга суянишимиз керак эди. Шунинг учун тажрибали футболчиларни жалб қилдим. Биз очко йўқотиш ёки бугунгидек финалларда ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун ёш футболчиларни тушириб, таваккал қила олмаймиз. Агар Муҳаммадиев жароҳат олиб қолганида Шерзод Насруллаевни унинг ўрнига қўярдик ва қанотимиз яхши ишламай қоларди.

Жигаури ва Марушич фаоллик кўрсатмагани учун Да Силва ва Абдухолиқовга имконият бердик. Йигитларга ҳар доим айтганмиз рақобатга жиддий қарашларини. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, кейинги ўйинда асосий таркибдан ким жой олишини ўйлаб кўрамиз", - деди Бердиев.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:15, 30.05.2024.
Ўқилди: 1213 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.