Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Қудратилло Абдуқаҳҳоров очколар ҳисобида мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-3-0) АҚШнинг Техас штатида навбатдаги жангини ўтказди.

Унга Гран-при кўринишидаги ОТХ турнирининг 1/4 финалида грециялик Андрес Кацуракис (13-0-0) рақиблик қилди.

Ўн раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берди. Ҳакамлар 95-95, 99-92, 94-94 ҳисобидаги ғалабани Андресга беришди.

Жанг давомида Қудратилло устунликка эришганди. Аммо ҳакамларнинг якуний қарори бошқача бўлиб чиқди. Грек боксчиси турнирнинг 1/2 финалига йўл олди.

Ҳаваскор боксда 250 та жанг ўтказган боксчи 200 та жангда ғалаба қозонган. Қудратилло 2015 йилдан бери профессионал жангларда қатнашиб келмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:32, 01.06.2024.
Ўқилди: 1638 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6849]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [4272]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3985]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3289]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3167]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3095]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2777]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2636]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2625]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2586]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик