«Шўртан» - «Сўғдиёна» баҳси якунига етгач, ғузорликлар ярим ҳимоячиси Дилявер Абибуллаевдан қисқача интервью олдик.
— Дилявер, ўйин ҳақида нима дея оласиз?
— Учрашув ҳар иккала жамоа учун қийин кечди. Бизга ғалаба ниҳоятда зарур эди, «Сўғдиёна» эса ютқазишни хоҳламади. Тўғри, мен бугун собиқ жамоамга қарши тўп сурдим, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди. Чунки баҳсга тайёр ҳолда майдонга тушгандим. Рақиб дарвозасига биттадан кўп гол уришимиз мумкин эди, аммо омад келмади. Шундай вазиятларнинг бирида ўзимда ҳам бўлди, лекин фойдалана олмадим. Бу ўйинда “Сўғдиёна” футболчилари ҳам қўлдан келганча ҳаракат қилишди.
— Ўз ўйинингиздан қониқдингизми?
— Ғалаба қозонган бўлсак-да, ўз ўйинимдан кўнглим тўлмади. Лекин бунинг сабабини билмайман. Нима учун яхши ўйин кўрсата олмаганим кўпроқ мураббийларга аён бўлса керак.