"Фулхэм" ҳимоячиси Тосин Адарабиойо сешанба куни ўзининг бўлажак клуби Лондондаги "Челси"да тиббий кўрикдан ўтди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоғида ёзади.
“Режалаштирилганидек, ҳаммаси амалга ошади ва шу ҳафта имзоланади. У эркин агент сифатида «Челси»га ўтади", - дейди Фабрицио.
Эслатиб ўтамиз, Адарабиойо ўз яшаш жойини тубдан ўзгартириши шарт эмас - "Фулхэм" ва "Челси" Ғарбий Лондонда қўшнилар ҳисобланади, уларнинг ареналари ўртасидаги масофа бир неча километр фарқга эга.