“Севилья” ҳужумчиси Юсеф Эн-Несири Испания чемпионатини тарк этиб, фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Футболчига икки клуб қизиқиш билдирмоқда, бу ҳақда Todofichajes портали журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" Эн-Несирини сотиб олмоқчи. "Севилья" ўз навбатида ҳужумчи учун тахминан 30 миллион евро таклиф қилса, у билан хайрлашишга тайёр.
Испания чемпионатининг ўтган мавсумида 27 ёшли марокашлик футболчи 33 та ўйин ўтказиб, 16 та гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.