Аргентиналик иқтидорли ҳужумчи Эрик Ламела мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Tutto Mercato Web» нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, футболчига Англиянинг «Манчестер Сити» ва Каталониянинг «Барселона» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ламела ушбу мавсумда Италия чемпионатида 25 учрашувда 13 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.