Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Александр Станоевич: «Бунёдкор» ўз майдонида фаворит ҳисобланади»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” ва “Бейцзинг Гуан” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманининг илк қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Станоевич ва ўзбекистонлик футболчи Егорь Кримец иштирок этишди.

Александр Станоевич:
— Биз Тошкентга 18 соатлик парвоз орқали етиб келдик. Жанубий Кореяда 4 соат давомида навбатдаги рейсни кутган бўлсак, Тошкентдаги паспорт назорати ҳам кўп вақтни олди. Асосий таркибнинг 2 нафар футболчиси ҳам биз билан бу ерга келмади. Бизни эртага қийин ўйин кутиб турибди. Биз эса ижобий натижага умид қиляпмиз.

Егорь Кримец:
— Эртага бизни қизиқарли ва жанговар ўйин кутиб турибди. Ўйинга мухлислар кўплаб ташриф буюришади, деб ўйлайман. Собиқ “Тошкент дербиси”даги рақибимизга қарши майдонга тушиш мен учун қизиқарли.

— Рақибни қай даражада ўргандингиз? Янги стадион ҳақида нима дея оласиз?
— “Бунёдкор”нинг ОЧЛдаги 2та ўйинини кўриб чиқдик. Шунингдек, бу жамоа ўтган йили ОЧЛда ярим финалгача етиб келганидан хабарим бор. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиқиш арафасида турибди ва у ўзининг сўнгги баҳсини янги стадионда ўтказди. Эртанги ўйинни биз ҳам янги стадионда ўтказаётганимиздан хурсандмиз.

— Хитой ва ўзбек клублари илк маротаба тўқнаш келишмоқда. Бу воқеаликни хитойлик мухлислар қандай қабул қилишди?
— Хитойда ишлаётганимга кўп вақт бўлгани йўқ. Бу воқеаликни қандай кутиб олишаётганини билмайман. Хитой чемпионатида кўплаб ўзбекистонлик футболчилар тўп суришади. Бу ҳам ўзбекистонлик футболчиларнинг савиясини белгилаб турибди.

— Егорь, жамоа олдига ОЧЛда қандай вазифа қўйилган? Ўзбекистон ва Хитой чемпионатлари орасида қандай фарқ бор?
Е.Кримец: — Клуб олдига ҳамма жойда энг юқори вазифа қўйилади. Шунинг учун бизнинг олдимизга ОЧЛда юқори мақсадлар қўйилган.
Хитойда чемпионат савияси юқори. Боиси, у ерда кучли легионерлар кўп ва ўйин тезлиги юқори. Ўзбекистонда эса асосан техникага асосланган футбол намойиш этади.

— Аввалги ўйинда майдондан четлатилганингиз боис, эртага захирада ўриндиғида ўтирмас экансиз. Футболчиларни қай тариқа бошқармоқчисиз?
— Япониянинг “Санфречче” жамоасига қарши ўйинда майдондан четлатилгандим. Бу масала митингда муҳокама қилинган бўлиши керак. Ўйин расмийлари қандай қарорга келишидан қатъи назар, мен ҳар қандай ҳолатга тайёрман.

— Егорь Кримецни ўзингиз жамоага таклиф қилдингизми ёки уни сизга тавсия қилишдими?
— “Пахтакор”нинг ўйинлари орқали Кримецнинг ҳаракатларини шахсан ўзим кузатганман. У ёш ва футболчининг келажаги порлоқ. Кримец ҳақида “Пахтакор”нинг собиқ сербиялик мураббийи билан суҳбатлашганман ва у ҳам Егорь ҳақида ижобий хулоса берган.

— Кримец “Бейцзинг Гуоан” сафида кўр ҳаракат қилаётгани йўқ. Бунинг сабаби нимада?
— Биринчи сабаб, Кримец мавсум тайёргарлини якунланишига 5-10 кун қолганида келди. Биз эса мавсумга 3 ой шуғулландик. У муҳим сафарларида ўйинларда иштирок этмоқда. Эртага ҳам ўйинга тушади. Бизнинг ундан умидимиз катта.

— Эртанги ўйинда фоиз ҳисобида жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— “Бунёдкор” ўз майдонида ҳаракат қилади. Жамоа ҳар доим ўз уйида фаворит ҳисобланади. Имкониятлар эса — 51/49 фоиз.

— Сизни эртанги ўйинда дуранг натижа ҳисобланадими?
— Қандай натижа қайд этилишини эртага кўрамиз. Ушбу мусобақада ҳар бир очко муҳим ҳисобланади. Биз эса фақат ғалабани кўзлаяпмиз. Бунинг учун бор кучимизни ишга соламиз.

— “Бунёдкор”нинг кучли ва кучсиз жиҳатлари ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳар қандай жамоада бўлгани каби “Бунёдкор”нинг ҳам кучсиз жиҳатлари бор. Рақибнинг кучсиз жиҳатларини эса ошкор қила олмайман. Буни мен ва футболчиларим билади. Эртага яхши ўйин кўрсатиб, рақибнинг ожиз томонларидан фойдаланиб, ижобий натижага эришамиз деб ўйлайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:13, 01.04.2013.
Ўқилди: 4705 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.