АҚШнинг собиқ президенти, ҳозирда Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод Дональд Трамп ижтимоий тармоқларида енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов ҳақида гапирди.
“29:0 ҳисобида нафақага чиққан Хабиб Нурмагомедов ҳатто бир раундда ҳам мағлуб бўлмаган. У тарихдаги энг буюк жангчи бўлиши мумкин.
У билан Нью-Жерсида танишдим. Ҳақиқий ақлли, келажаги порлоқ йигит", деб ёзган Трамп.