Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресга трансфер бозорида талаб катта.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «шаҳарликлар» аргентиналик ҳужумчиси борасида якуний қарорга келган. У сотилмайди.
Фақатгина жуда катта молиявий таклифгина жамоа раҳбарияти фикрини ўзгартириши мумкин.