Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик

«Навбаҳор» - «Насаф» учрашувига оид қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафтада қаршилик футболчилар олий лига доирасида Косонсойда “Навбаҳор” жамоаси меҳмони бўлишиб, сафард уч очкони қўлга киритишди.

Ушбу учрашув “Насаф”нинг жорий мавсумда сафарда қўлга киритган илк уч очкоси бўлди. Бунгача футболчиларимиз Тошкетга сафар уюштиришиб, “Бунёдкор”га имкониятни бой беришган эди.

“Навбаҳор”-“Насаф” учрашувлари тарихида қаршиликлар илк марта кетма-кет икки марта сафардан ғалаба билан қайтишди. Бунгача “Насаф” 2006, 2009 ва 2012 йилги мавсумда сафарда “Навбаҳор”ни мағлуб этганди.


Шанба кунги баҳсдан кейин кейин Рўзиқул Бердиев шогирдлари яна бир ижобий анъанани давом эттиришди. “Навбаҳор” охирги марта 2005 йилги мавсумнинг биринчи даврасида Наманганда “Насаф”дан устун келганди (2:1). Ўшандан кейин кетма-кет 16 учрашувдан бери “Насаф” “Навбаҳор”га умуман мағлуб бўлмаяпти.

Ўзаро учрашувлар тарихида фақат бир марта дарвозаларга бирор марта тўп киритилмаган (1998 йил Қаршида ҳисоб очилмаган). 6 марта 1:1 ва 1:0 ҳисоблари, 5 мартадан 2:1, 3:1 ва 3:2 ҳисоблари қайд этилган

2012 йилги мавсумдан асосий таркибда ҳаракат қила бошлаган умидли футболчимиз Шоҳруҳ Гадоев бундан бир ҳафта илгари миллий терма жамоамиз таркибида дебют голини киритган бўлса, 4-турда айнан “Навбаҳор”га қарши учрашувда ёш ярим ҳимоячи “Насаф” таркибида ҳам илк голини киритишга эришди.

Жорий мавсумда Илҳом Шомуродов 3 бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, жамоамиз сардори Артур Геворкян ўтган тўрт тур давомида учта голга ассистентлик қилди.

Ёш ҳужумчи Азамат Алланиязов илк марта “Насаф” таркибида асосий таркибида илк дақиқаларданоқ майдонга тушди ва 69-дақиқада ўз ўрини Зоҳид Абдуллаевга бўшатиб берди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 16:32, 02.04.2013.
Ўқилди: 5262 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.