Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида Қирғизистон клубини мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Суперлига чемпионатида юзага келган кичик танаффус пайтида «Нефтчи» кеча навбатдаги ўртоқлик учрашувида Қирғиз Республикаси вакили "Олой"ни қабул қилди.

Биринчи бўлимга тўхталадиган бўлсак, ўйинда ташаббусга эга бўлган вакилларимиз анча фаол ҳаракатланди ва кўпгина голли вазиятларни яратишга муваффақ бўлди. Лекин, стадионда тўпланган мухлислар биринчи  бўлимда фақат битта гол гувоҳига айландилар. 21-дақиқада ўнг қанотдан чиройли дриблинг намойиш этган легионеримиз Михай Роман қулай вазиятда бўлган Мирзоҳид Ғофуровга тўпни оширди ва футболчимиз аниқ зарба билан дарвозани ишғол этди — 1:0.

Иккинчи бўлимда мураббийларимиз катта ўзгаришларни амалга оширди ва майдонга асосан ёш футболчиларни туширишга қарор қилди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасидаёқ ҳужумга ўтган вакилларимиз тезкор гол киритишди. Бу вазиятда чап қанотдан катта тезликда жарима майдончаси ичига кириб келган Ҳуршид Муҳторовнинг узатмаси Дониёр  Валиевга келиб тушди ва у осонликча иккинчи тўпни киритишга муяссар бўлди 2:0. Қолган дақиқаларда ташаббус нефтчилар томонида бўлишига қарамай, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Назорат ўйини
"Нефтчи" - "Олой" (Ош) - 2-0
Голлар: Мирзоҳид Ғофуров 21' 1:0, Дониёр Валиев 46' 2:0.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 05:28, 11.06.2024.
Ўқилди: 830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3207]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2219]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1900]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1886]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1840]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1751]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1747]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1741]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1607]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1532]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик