"Челси" ҳужумчиси Армандо Брояга Англия Премьер-лигасининг учта клуби қизиқиш билдирмоқда. 22 ёшли футболчи "кўклар"нинг асосий таркибига киритилмаган ва унинг "Фулхэм"даги сўнгги ижараси у учун муваффақиятсиз бўлди. Бор-йўғи саккизта ўйин ўтказилиб, бирорта ҳам гол урилмади.
Кенг тарқалган хабарларга кўра, агар таклиф тушса, "Челси" Брояни шу ёзда сотишга тайёр. Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, айни дамда албанияликка даъвогарлар қаторида Премьер-лиганинг уч нафар вакили бор – “Саутгемптон”, “Эвертон” ва “Вулверхэмптон”.
Transfermarkt портали экспертлари Армандо Броянинг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.