Николо Залевски "Рома"ни тарк этиши мумкин. Correira Dello Sport хабарига кўра, 23 ёшли польшалик футболчи хизматларига Премьер-лига ва Бундеслига клублари қизиқиш билдирмоқда.
Залевски келажаги борасида Евро-2024'дан сўнг қарор қабул қилади. Унинг римликлар билан шартномаси 2025 йилда якунланади.