Кириш Регистрация

Бокс. Россиядаги турнирда жамоамиз тўлиқ таркибда иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Бугун Россиянинг Қозон шаҳрида VI "БРИКС" халқаро спорт ўйинлари старт олди.

23 июнга қадар давом этадиган ушбу комплекс мусобақада дунёнинг 90 давлатидан 4 500 нафардан зиёд спортчи 29 спорт тури бўйича медаллар учун баҳс олиб боради. Улар орасида табиийки, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам бор.

"БРИКС" ўйинларида бокс бўйича терма жамоамиз ҳам тўлиқ таркибда иштирок этади. Мусобақанинг бокс баҳслари 17 июнь куни бошланади.

Айни пайтда боксчиларимиз Россиянинг Сочи шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришяпти. Таркибдан Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам жой олган.

Терма жамоамиз таркиби:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев

-51 кг: Асилбек Жалилов

-54 кг: Шаҳзод Музаффаров

-57 кг: Худойназар Файзов

-60 кг: Дилшод Абдумуродов

-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов

-67 кг: Шавкатжон Болтаев

-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев

-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

-92 кг: Мадияр Сайдраҳимов

+92 кг: Баҳодир Жалолов

Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Ергали Ярашов, Фарруҳ Қиличев, Озод Ҳасанов.

-48 кг: Саидахон Раҳмонова

-50 кг: Сабина Бобоқулова

-52 кг: Феруза Казакова

-54 кг: Нигина Ўктамова

-57 кг: Ситора Турдибекова

-60 кг: Рашида Тагирова

-66 кг: Ҳадичабону Абдуллаева

-70 кг: Мавлуда Мовлонова

-75 кг: Азиза Зокирова

-81 кг: Олтиной Сотимбоева

+81 кг: Диёрахон Абдуманнобова

Мураббийлар: Элшод Расулов, Темур Аҳбаев, Ислом Таджибаев, Шоҳзода Умарова.

Жамоа менежери: Шаҳбоз Таваккалов

Шифокор: Дилшод Казаков.

Киритилди: 18:28, 13.06.2024.
Ўқилди: 569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.