Испаниялик дарвозабон Кепа Арризабалага "Реал"да қолиши мумкин. Ўтган мавсумда 29 ёшли футболчи қироллик клубида ижара асосида ўйнади.
Клуб Андрей Луниннинг кетиши эҳтимоли туфайли Кепа билан ҳамкорликни узайтириш ҳақида ўйламоқда. Украиналик футболчи Тибо Куртуа соясида қолишни истамаяпти ва клубини ўзгартириш ниятида. Унга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.
Арризабалаганинг тўлиқ шартномаси Лондоннинг “Челси” клубига тегишли. Испания чемпионатида ўтган мавсумда Кепа 14 та ўйин ўтказди.