"Барселона"нинг марказий ҳимоячиси Клеман Лангле жамоани доимий равишда тарк этишга шошилмаяпти, чунки у амалдаги шартномасига кўра йилига 16 миллион евро маош олади.
Сўнгги икки мавсумда Лангле Англия Премер-лигаси клубларида ижара асосида ўйнади: аввал Лондоннинг "Тоттенхэм"ида, кейин эса "Астон Вилла"да. Бу клубларнинг ҳеч бири французни доимий равишда сотиб олишни истамади.
Аввалроқ Лангле Саудия Арабистони жамоасидан таклиф олган, бироқ 28 ёшли марказий ҳимоячи бошқа қитъага ўтишни истамаяпти. Футболчи Европада қолишни афзал кўрмоқда.