Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Константин Свиридов: «Тахминимча, йигитлар энг камида гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси собиқ аъзоси Константин Свиридов юртимизда ўтадиган жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"2016 йилги Осиё кубогида Ироқ терма жамоасини мағлуб этганимиздан сўнг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эдик. Бу тарихий натижа бўлган. Мундиалдаги Гватемалага қарши кечган илк баҳсда кучли ҳаяжон бўлган эди. Балки, шу омил сабаб ҳам мағлуб бўлгандирмиз. Кейинги баҳсга қадар эса турнир темпига тушиб олдик. Мезбон Колумбияга қарши кечган учрашувда том маънода жанг қилган эдик. Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбордик ва ғалабани қўлдан чиқардик. 3-турдаги рақимиз ҳамда таркибида Рикардиньо ва Кардинал каби футзал юлдузлари бўлган Португалия биздан «класс» тарафлама устун келган эди.

Тез орада бошланадиган Жаҳон чемпионатида, албатта, яхши натижа қайд этишимизни кутмоқдаман. Айниқса, баҳсларнинг ўз майдонимизда ўтказилиши бизга фойда келтириши аниқ. Тахминимча, йигитлар энг камида гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашади. Лекин рақибларга менсимаслик руҳида қарамаслик лозим. Гуруҳдаги ҳар бир жамоадан сюрприз кутиш мумкин. Ўйлайманки футзалчиларимиз мухлислар кутаётганиданда яхшироқ натижа кўрсата олишади", — деди Свиридов ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:12, 15.06.2024.
Ўқилди: 1260 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3207]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2219]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1900]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1886]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1840]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1751]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1747]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1741]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1607]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1532]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик