Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Спалетти: "Миллий терма жамоа ҳеч бир кишининг ёрдамига қарам бўлмай вазифани уддалай олиши керак"

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти унинг жамоаси маълум бир футболчиларга қарам бўлмаслиги керак, деб ҳисоблайди.

"Адзуррилар" жамоаси етакчиси Николо Барелла Евро-2024 1-тури доирасида Албания терма жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин эди, аммо жароҳатини даволашга муваффақ бўлди.

Айнан “Интер”нинг 27 ёшли ярим ҳимоячисининг голи италияликларга 2:1 ҳисобида иродали ғалаба келтирди.

Ўйин якунланганидан сўнг журналистлар Спаллеттидан Италия терма жамоасининг Бареллага қарамлиги ҳақида сўрашди, мураббий бунга ғазаб билан жавоб қайтарди:

"Миллий терма жамоа ҳеч бир кишининг ёрдамига қарам бўлмай вазифани уддалай олиши керак - бизда 26 нафар кучли футболчи бор.

Менга жамоа бир кишига боғлиқ бўлиши мумкин деган фикр ёқмайди", - дея Спалеттининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.

Киритилди: 06:53, 16.06.2024.
Ўқилди: 484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик