Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Диалло Мбаппега қўнғироқ қилди

Баҳо:
+ | -

ФФФ раҳбари Франция терма жамоаси сардорларига мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказилиши ҳақида гапирди.

Франциядаги Европарламент сайловларида Марин Ле Пеннинг Миллий митинг партияси биринчи ўринни эгаллади.

Шундан сўнг мамлакат президенти Эммануль Макрон Миллий ассамблеяни тарқатиб юборди ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди.

RMC Sport хабарига кўра, Маркус Тюрамнинг Ле Пен партиясига қарши овоз беришга чақириғидан сўнг Франция футбол федерацияси раҳбари Филипп Диалло “тушунмовчиликлар” олдини олиш учун терма жамоа сардори Килиан Мбаппе ва вице-сардор Антуан Гризманн билан телефон орқали ФФФ позициясини муҳокама қилган. 

Аввалроқ ФФФ Францияда бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақида баёнот эълон қилган эди. Унда федерация ҳар бир футболчининг ўз фикрини “шахсий эътиқоди ва ҳис-туйғуларига кўра” эркин ифода этиш ҳуқуқини тан олган ҳолда бетарафликни сақлаш мажбуриятини кўрсатди.

Диалло билан суҳбатдан сўнг, бугунги матбуот анжуманида Мбаппе шу мавзуда гапирди: “Мен экстремал ва бўлинишларга қаршиман ва одамларни бирлаштирувчи ғоялар тарафдориман. Вазият мисли кўрилмаган, бизнинг авлодимиз унга таъсир ўтказишга қодир.

Радикаллар ҳокимият ёқасида. Биз ўзимизни шу мамлакат, қадриятларимиз: бағрикенглик, хилма-хиллик ва ҳурмат билан таништиришимиз керак”, – деди Диалло. 

Киритилди: 23:29, 16.06.2024.
Ўқилди: 1601 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.