Франциянинг «ПСЖ» клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларига кўра, шу ёзда ўз лавозимни тарк этмоқчи эмас экан.
“Мен «ПСЖ» ишлашда давом этмоқчиман. Айни дамда, биз учун энг муҳими – Франция чемпионатида ғалаба қозониш. Мавсум сўнгида раҳбарят билан бу борада гаплашиб оламиз. Агарда натижа бўлса, у ҳолда, муаммолар юзага келиши керак эмас”, - дея TMW нашри Анчелоттининг сўзларини келтиради.