“Интер Майами” ҳужумчиси Луис Суарес уругвайлик жамоадоши Дарвин Нуньесни мақтади.
24 июнь куни жамоа турнирдаги илк учрашувини Панамага қарши ўтказади.
“Нуньес айни дамда дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Менга унинг ўйинлари ёқади, уни томоша қилиш менга завқ бағишлайди.
Унга эътибор қаратганимда, у кўп гол урган бўлса-да, уни ёмон ижро этгани учун танқид қилишди. Бир вақтлар мен бу муаммога дуч келганман. Энг муҳими, у ҳеч қачон таслим бўлмаслиги”, - деди Суарес ESPN нашрига.