"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо "Барселона"даги фаолияти қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамади.
Испаниялик футболчи клуб академиясини тамомламай туриб Каталония клубини тарк этди ва Загребнинг “Динамо”си сафига қўшилди. Хорватияда футболчи ўзини кўрсата олди ва 2020 йилда "РБ Лейпциг" билан шартнома имзолади.
"Агар "Барселона" менга ишонганда нима бўларди? Ҳозир бошқа вақт. Ламин Ямал, Пау Кубарси, Гави, Марк Гиу, Эктор Форт каби янги ёш футболчилар келишмоқда. Улар асосий жамоада кўп ўйнашади ва мен улар учун хурсандман. Бу Испания терма жамоаси учун ҳам фойдали", - дея Ольмонинг сўзларидан иқтибос келтиради Barca Universal.