Мусобақада Ўзбекистон делегацияси 23 та спорт тури бўйича 249 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.
Маълум бўлишича, турнирда иштирок этаётгани учун Ўзбекистон делегацияси Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан босимга учраган.
Бу ҳақда биринчи бўлиб, Россиянинг "Спорт Экспресс" нашри вазиятга яқин икки манбасига таяниб, хабар берди.
Бир нечта миллий федерацияларимиз Халқаро Олимпия қўмитасидан БРИКС ўйинларида қатнашган тақдирда санкцияга учраши ҳақида мактуб олган.
ХОҚ лицензиант спортчиларимизни БРИКС ўйинлари ёки Олимпиададан бирини танлашга чорлаган.
Айтилишича, бундай мактублар бошқа бир қатор делегациялар таркибидаги федерацияларга ҳам юборилган.
Таъкидлаш жоиз-ки, Ўзбекистон делегацияси таркибида бир неча лицензиант спортчиларимиз БРИКС ўйинларида қатнашмоқда.