Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Гарет Саутгейт терма жамоа бош мураббийи лавозимига энг муносиб номзод эканлиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
"Ҳа, мутлақо. Гаретнинг ҳиссаси ва бу жамоа ва миллат учун қилган ишлари ҳақида етарлича гапира олмайман. Жамоа сифатида қаерда бўлганимиз ва ҳозир қаерда эканлигимиз нуқтаи назаридан бу иккита мутлақо тенгсиз нарса", - дея Кейн сўзларини келтирмоқда The Telegraph.
Айни дамда Англия терма жамоаси 4 очко билан "C" гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Англия терма жамоаси Словения билан куч синашади.