Майса қопламали турнирлар натижасида рейтингда айрим ўзгаришлар содир бўлди. Галле турнирида бош совринни қўлга киритган Янник Синнер дунёнинг биринчи ракеткаси мақомини ўзида сақлаб қолди. Queen's Club чемпионлигини ҳимоя қила олмаган Карлос Алькараз ўз ўрнини Новак Жоковичга бўшатиб берди. Сербиялик теннисчи энди дунёнинг иккинчи ракеткаси.
Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчимиз озгина бўлса-да ўз ўринларини яхшилаб олишди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ва Максим Шин 1, иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин эса 2 поғонага юқорилади. Амир Милушев эса 6 ўринга пастлади.
ATP рейтинги. 24 июнь ҳолатига кўра Топ-10:
1. (1) Янник Синнер (Италия) - 9890 очко
2. (3) Новак Жокович (Сербия)- 8360
3. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8130
4. (4) Александр Зверев (Германия) - 6905
5. (5) Даниил Медведев (Россия) - 6445
6. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 4420
7. (9) Хуберт Гуркач (Польша) - 4235
8. (8) Каспер Рууд (Норвегия) - 4025
9. (7) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3830
10. (10) Григор Димитров (Болгария) - 3750...