Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тарас Степаненко 2024 йилги Европа чемпионатидаги ҳалокатли биринчи ўйиндан сўнг танқидлар тўлқини остида қолди.
Очилиш турида “сариқ-кўклар” Руминия терма жамоасига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. “Руминия билан баҳсдан кейин менга яхши хабарлар келмади, бу тушунарли эди.
Оила, дўстлардан хабарлар бўлди. Улар мени қўллаб-қувватладилар. Аммо, шу билан бирга, мухлислардан унчалик ёқимли бўлмаган хабарлар кўп бўлди", - деди ярим ҳимоячи Бельгияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида.