Венгрия терма жамоаси ҳимоячисига Англия Премьер-лигасининг учта клуби қизиқиш билдирмоқда. Гап ўтган мавсумда "Борнмут" таркибида яхши ўйин кўрсатган Милош Керкез ҳақида кетмоқда.
Caught Offside маълумотларига кўра, венгриялик футболчига Лондоннинг "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда. Қайси жамоа ҳимоячини трансфер қилиш пойгасида фаворит эканлиги ҳозирча номаълум.
20 ёшли Керкез ўтган ёзда "АЗ Алкмаар"дан "Борнмут"га ўтган эди. Ўтган мавсумда Милош Англия чемпионатида 28 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган.