Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Дешам: "Мбаппе ниқобга ўрганиши керак"

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам миллий терма жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг 2024 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Польшага (1:1) қарши ўйиндаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

"У бошдан кечирган ҳамма нарсага қарамай, Мбаппе бугун жуда яхши эди. Ниқобга кўникиши учун вақт керак", — дейди Дешам.

Килиан Мбаппе Польша билан ўйинда илк дақиқаларданоқ қора ниқобда майдонга тушганди.

Польша билан ўйинда Франция терма жамоасининг ягона голига Мбаппе муаллифлик қилди. У учрашувнинг 56-дақиқасида пеналтини муваффақиятли амалга оширди. Бу гол франциялик футболчининг Европа чемпионатидаги фаолиятидаги биринчиси бўлди.

Киритилди: 08:51, 26.06.2024.
Ўқилди: 1179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.