Кириш Регистрация

Зерикарли футбол қураётган Англия ва Франциянинг фарқи нимада?

Баҳо:
+ | -

Англиянинг танқидларга кўмилган ўйинлари соясида гўёки Франция қолиб кетаётгандек – нима бўлсаям, инглизлар гуруҳ ғолиби бўлди, Франция эса, 2-ўринни олди. Франция ҳам, Англия ҳам 2 тадан гол урди, бунинг устига Франция голларининг бири автогол, иккинчиси пеналтидан. Унда нега Франция ҳақида жим ҳамма?

Сабаби, ўйинни кўрган пайтдаги таассурот ҳам катта аҳамиятга эга. Тўғри, Франция ҳам Дешам даврида анча прагматик, эҳтиёткор ўйин намойиш этади, аммо уларда вазиятлар яратиш тизими йўлга қўйилган, жамоа бу борада қийналмайди. Мисол учун, Франция атиги 2 гол урган бўлса-да, 3 ўйинда 5.88xg яратди, бу Евродаги энг яхши кўрсаткичлардан бири. Зарбалар сони – 48 та, яратилган ўта хавфли вазиятлар бўйича фақат Хорватиядан ортда қолиб, 2-кўрсаткичга эга, Англия 20-ўрин. Рақиб жарима майдонида тўпга тегинишлар бўйича Дешам шогирдлари Еврода энг яхши, Англия эса, 12-ўринда.

Яъни Франция қандай ўйнашни билади, шунчаки, ҳозирча, вазиятлардан фойдаланиш бўйича оқсаш кузатиляпти. Жамоа қандай услубда ўйнашидан қатъи назар, агар мунтазам равишда хавфли вазиятлар юзага келтирадиган тизим ишлаб турса, муаммо йўқ. Англияда айнан шу жиҳат оқсаяпти – Саутгейт футболчилари вазият яратишда катта қийинчиликка дуч келмоқдалар.

Манба: @aslanov_futbol
Киритилди: 13:13, 26.06.2024.
Ўқилди: 1223 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5620]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3341]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2934]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2802]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2611]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2503]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2096]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2080]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1983]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1883]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик