Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Эрик Геретс: «Менга Искандаровнинг ўйини ёқди»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ва "Лахвия" жамоалари ўртасидаги ОЧЛ баҳсидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар вакиллари — бош мураббий Эрик Геретс ва футболчи Кангамбо Тресор иштирок этишди.

Эрик Геретс:
— "Пахтакор" биз учун мураккаб рақиб. Қатарда бўлиб ўтган ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз ва биз 1-ўринга чиқиб олдик. Эртанги ўйин гуруҳдаги вазиятга ойдинлик киритади. Ҳар иккала жамоа нимчорак финалга чиқиш имкониятига эга. Эртанги ўйинда бу ерда очко олиб кетамиз, деб ўйлайман.

Кангамбо Тресор:
— Мураббийнинг фикрига қўшиламан, ўйин биз учун осон бўлмайди. "Пахтакор" — яхши жамоа. Буни улар Қатарда ҳам кўрсатишди. "Пахтакор" ўз майдонида ундан ҳам яхши ўйин кўрсатишига шубҳа қилмайман. Аммо биз ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.

— Аввалги ўйиндан қониқмаган жиҳатингиз бўлдими, боиси, ғалаба сўнгги дақиқаларда қўлга киритилди?
— Футбол 90 дақиқадан иборат. Ўйин бошида гол уриб, уни ўйин сўнггига қадар ғалабани сақлаб қоласизми ёки ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол уриб ютиб кетасизми, бунинг аҳамияти йўқ. Шунинг учун бу ерда мен катта муаммо кўраётганим йўқ.

— Эртага Иссиар Диа майдонга туша оладими?
— Бу саволга эртага аниқ жавоб олишимиз мумкин. У эртага майдонга тушиш учун қўлидан келган барча ишни қилади. У кеча машғулотларда қатнашди, бироқ оғриқ ҳис қилмоқда. У эртага ўзига ишонган ҳолда, майдонга туша олади деб ўйлайман.

— "Пахтакор"нинг ўйинини таҳлил қилган бўлсангиз, қайси футболчи сизда яхши таассурот қолдирди?
— Ҳужум ортида ўйнаган 15-рақамдаги футболчи (Жамшид Искандаров — Stadion.uz изоҳи) яхши таассурот қолдирди. Биринчи ўйинда биз "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик. Эртага ҳам янада яхши ўйин кўрсатамиз ва ғалаба қозонамиз, деб ўйлайман.

— Қатарда "Ас-Садд" жамоаси чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турибди ва уни деярли чемпион деб аташ мумкин. Бу ҳолат "Лахвия"нинг миллий чемпионатга бўлган эътиборини сусайтириб, чемпионлар лигасига эътиборини оширадими?
— Миллий чемпионат ва ОЧЛ — турли мусобақалар. Миллий чемпионатдаги ғолиблик клубга ОЧЛда иштирок этиш имконини беради. Демак, ўтган йили биз ички чемпионатда яхши қатнашганимиз боис, ушбу мавсумда ОЧЛда иштирок этяпмиз. Ҳозирда гуруҳдан чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб турибмиз. Шунинг учун ОЧЛга нисбатан эътиборимиз юқорироқ.

— Сиз футболчи сифатида Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозонсангиз. Агар мураббий сифатида "Лахвия" билан Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқсангиз, бу ғалабани Европада ғолибликдан устун қўйган бўлармидингиз?
— Бу икки нарсани таққослай олмайман. Ҳозирда футболчилик фаолиятим якунланган. Мураббий сифатида эса бор эътиборимни "Лахвия"га қаратганман. Эртага нима бўлишини билмайман, аммо биз ҳозирда энг аввало гуруҳдан чиқишга бор эътиборни қаратганмиз. Бунгача "Лахвия" 3 бора ОЧЛда иштирок этиб, гуруҳдан чиқа олмаган. Шу боис, биз ушбу мавсумда ОЧЛга катта эътибор қаратяпмиз.

— Жамоа эртага Европа жамоалари сингари эътиборни ҳужумга қаратадими ёки асосий эътибор ҳимояга қаратиладими?
— Мен ўйнаган пайтларда эътиборни кўпроқ ҳужумга қаратардик. Ҳозирда жамоамни тўп билан муоамала қилишга ўргатяпман. Бунинг учун биз олдинга борамизми ёки ортга қайтамизми, фарқи йўқ. Биз бу ерга ҳимояланиш учун келмадик. Биз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз.

— Таркибда сизни қийнаётга қандайдир муаммолар борми?
— Айтиб ўтганимдек, Иссиар Диада жароҳат бор. Бошқа футболчиларда муаммо йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:00, 08.04.2013.
Ўқилди: 4594 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8698]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3845]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3513]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2804]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2644]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2264]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1913]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1787]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1711]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.