Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Самвел Бабаян: «Рақиб бизни яхши ўргангани кўриниб турди»

Баҳо:
+ | -

"Андижон” – «Навбаҳор» (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

— Бугунги ўйинимиз ҳақида фикр билдиришимиз ҳозирги ҳолатимизда анча қийин. Биринчи навбатда ишқибозларимиздан узр сўрайман. Нафақат бугунги мағлубият, балки охирги ўйинлардаги салбий натижаларимиз учун ҳам узр сўрайман. Нима дейишим мумкин? Яратилаётган вазиятлардан фойдалана олмаётганимиз ачинарли ҳолат. Футболчиларда қандайдир руҳий ишончсизлик пайдо бўлганга ўхшаяпти. Ҳа, улар майдонда кўрсатмаларимизни бажаришга ҳаракат қилишияпти. Якуний натижани қайд этишда аниқлик етишмаяпти. Ҳаттоки, пенальтидан ҳам гол ура олмадик. Шу боис жамоада ишончсизлик пайдо бўлиб қолган. Шундай бўлсада, бизда тажрибали ўйинчилар етарлича бор. Ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Биринчи бўлимда ҳам ҳаракат қилдик, бироқ рақиб бизни яхши ўргангани кўриниб турди. Бир қатор вазиятларда ўйлаганларимиз ҳам амалга ошмай қолди. «Андижон»ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинимизга келсак, албатта биринчи давра тугаганидан кейин бир қатор ўзгаришлар қилмасак бўлмаслигини бугунги учрашув кўрсатиб берди. Бу ҳақида тез орада раҳбарият билан гаплашиб, кейинги ишларимизни режалаштириб оламиз.

— «Навбаҳор» анчадан бери нафақат ютолмаяпти, балки гол ура олмаяпти. Бугун жамоангизнинг йирик ҳисобда мағлуб бўлишини кутмагандик. «Навбаҳор»да ички муҳит қанақа?

— Одатда шундай муваффақиятсиз ҳолатлар юзага келганда жамоа ичида нимадир етишмаяптимикин ёки пул билан боғлиқ муаммолар бормикин ёхуд ичик муҳит яхши эмасми, деган саволлар кўпайиб кетади. Мен шуни аниқ ишонч билан айта оламанки, клуб футболчилар олдидаги ўз мажбуриятини тўлиқ бажаряпти. Жамоанинг ички ҳолати меъёрий даражада. Биз аҳил оилани ташкил қилганмиз. Раҳбарият бизга ишоняпти. Куни кеча айнан раҳбарият билан учрашганмиз. Улар бизга ишонч билдиришяпти. Шундай экан, жамоада ҳаммаси яхши. Бу ерда кўпроқ масъулиятни ҳис қилиш ҳам керак ва ишлашда давом этиш лозим. Биласизми, футболда энг қийини гол уриш. Ҳар қандай жамоа ҳаракат қилади. Аммо якунда 9-, 8- ёки нари борса 7-ўринни олади. Қачонки, яхши ўйин кўрсатиб, тўпни аниқ узатиб, дарвозага гол урса кўзланган мақсадга эришади ва ютади. Бизда мана шу жиҳатлар етишмаяпти. Биринчи таймда иккита яхши вазият яратдик. Никабадзе гол уриши керак эди. Унга имконият бердик. Жуда кўп саволлар бўлди: нима учун Никабадзени майдонга туширмаяпсиз деган. Мана, уни туширдик, майдонга. Жамоа ўйинчиларнинг тайёргарлигига қараб шаклланиб боради. Никабадзе яхши ўйнади. Бироқ керакли вазиятлардан фойдалана олмади. Менимча, унга маҳорат етишмаяпти. Бир қатор ёш ўйинчиларимизга ҳам бугун имконият бердик. Лекин бундан тўлиқ фойдалана олишмади. Наврўз Иминжоновга ҳам имкон бердик. Фақат шу гол ура олмаяпмиз. «Навбаҳор»да бундан бошқа муаммо йўқ.

-  Иккинчи даврада «Навбаҳор»га бразилиялик ўйинчи олиб келаётганингиз ҳақида эшитдик. Шу ростми?

-  Ҳа, жамоани кучайтириш режамиз бор. Лекин, тўғриси, айнан бразилиялик футболчи билан шартнома тузиш борасидаги маълумот нотўғри.

-  Биринчи навбатда сизга соғлик тилайми. Бу «Навбаҳор»нинг чемпионатдаги биринчи мағлубияти. Бир неча ой аввал жамоа «Андижон»ни ютганди. Бу рақибни яхши билардинглар. Бундай мағлубиятга яна бошқа қандай сабаб бор?

-  3:0 ҳисобидаги мағлубият анча ачинарли бўлди. Охирги ўйинлар тўғрисида очиқ айтадиган бўлсам, мана шу рақибга кўп жиҳатдан имкониятни бой бериб қўйдик. Барча ишни қиляпмиз, интиляпмиз. Лекин асосийсини бажара олмаяпмиз. Охирги зарбани йўллашда гол ура олмаяпмиз. Статистика бўйича қарасак, бошида бизда барчаси яхши кетаётганди. Лекин охирига келганда бунинг акси бўляпти. Рақибнинг ҳужумлари хавфли бўляпти ва дарвозамизга голлар уришяпти. Биз қанча ҳаракат қилмайлик, аммо ўхшамаяпти. Биз йигитлар билан қўлдан келганича интиляпмиз. Бироқ ўхшамаяпти. Шундай экан, бирор нима қилиш керак. Кадрлар масаласида янгиликлар қилишимиз лозим шекилли. Менми, бошқасими, кадрлар бўйича янгилашимиз ва олдинга ҳаракат қилишимиз зарур.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 05:17, 27.06.2024.
Ўқилди: 2231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3765]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2878]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2001]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1878]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1856]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1606]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1564]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1503]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1491]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1340]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.