Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Пахтакор» - «Лахвия» ўйинида кучлар тенг келди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ўз майдонида Қатарнинг "Лахвия" клубига қарши ўйинда жанговар дурангга эришди ва гуруҳда 7 очко билан 2-ўринни сақлаб қолди.

"Лахвия" ўйиннинг  10-сониясидаёқ "Пахтакор"га "сюрприз" тайёрлади. Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди ва тўпни дарҳол ўнг қанотдан олдинги интилаётган Иссиар Диага етказиб беришди. У Мерзляковни осонлик билан ортда қолдирди ва жарима майдончаси ичида 2 нафар марказий ҳимоячиларимиз орасида турган Куинтанага етказди. Уругвайлик футболчи эса ҳеч қандай қийинчиликсиз тўпни дарвоза тўрига йўллади.

Ушбу гол нафақат мухлислар, балки майдон эгалари ҳам кутишмаганди. "Пахтакор" ўзига келиши ва ўз ўйинини топиб олиши жуда қийин кечди. Доҳаликлар кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштиришди. Улар фойдалана олмаган вазиятлардан сўнг "Лахвия" бош мураббийи Эрек Геретснинг бошини жангаллашига сабаб бўлди холос. Биринчи бўлим ўрталарига келиб Ойбек Қиличев ўнг қанот байроқчасига яқин жойда рақибини алдаб ўтаётганида ҳимоячи томонидан қўполлик билан тўхтатилди. Мезбонларнинг тўпни юқорилатиб берган тўпини қатарлик ҳимоячи бош билан жарима майдончаси ташқарисига йўллади. Ўз вақтида тўп йўлида пайдо бўлган Ғулом Ўрунов, худди биринчи ўйинда бўлгани каби дарвозабоннинг ўнг томонига тўпни аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Мурод Исмоилов шогирдлари ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Оганесяннинг чиройли пасидан кейин Мазарадзе жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни дарвозабон майдончасига етказиб берди. Тўпга зарба беришга шайланаётган Искандаровни эса ҳимоя чалиб йиқитди, аммо ҳакам бу вазият учун хуштагини чалмади.

Иккинчи бўлим бошида Ғулом Ўрунов гол урган жойдан энди Жамшид дарвоза "тўққиз"лигини нишонга олишига сал қолди. Ушбу вазиятда ҳам меҳмонлар ўнг қанотда ўйин қоидасини бузганда ва жарима майдончасига етказиб берилган тўп ҳимоячилар саъй-ҳаракатлари билан жарима майдончаси ташқарисига қайтаришганди.

Орадан 10 дақиқа ўтиб Мурод Исмоилов шогирдлари ҳисобни тенглаштиришди. Яна ўша ўнг қанотда бу сафар доҳаликлар Даврон Ҳошимовга нисбатан қўполлик ишлатишди. Жамшид Искандаров тўпни дарвозанинг яқин устуни томонга айлантирган ҳолда йўллади. Тўп учун курашда Траоре тиззаси билан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди — 2:1.

Голдан кейин "Лахвия" ташаббусни қўлга олиб, тезликни бироз оширди. Ўйиннинг 68-дақиқасида қўлга киритилган бурчак тўпидан сўнг Юсуф Мсакни бош билан ҳисобни тенглаштирди. Бу вазиятда Лобанов тўпга чиқишга улгурмади.

Ўйин давомида "Пахтакор" ҳам, "Лахвия" ҳам ҳисобда ортда бораётиб, ҳисобни тенглаштиргани учун бўлса керак, қатарликларнинг голидан кейин жамоалар эҳтиёткорликка кўпроқ эътибор қарата бошлашди. Тушунарлики, бундан кейин киритиладиган гол жамоалардан бирига қимматга тушарди.

Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада "Пахтакор" ғалабани ўз томонига оғдириб олиши мумкин эди. Захирадан майдонга тушган Мурод Холмуҳаммедов ўнг қанотдан тўпни қўли билан жарима майдончасига етказиб берди. Дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо Игорь Сергеев тўпни бўш қолган даврозага йўллай олмади (дарвозага нисбатан тескари турган ҳолда). Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

Ушбу дуранг натижадан сўнг "Пахтакор"нинг нимчорак финалга чиқиш имконияти пасайиб кетган йўқ. Имконият ҳамон тошкентликларнинг ўз қўлларида сақланиб турибди. "Пахтакор" кейинги ўйинни 24 апрель куни сафарда "Ал-Иттифоқ"қа қарши ўтказса, "Лахвия" БААнинг "Аш-Шабоб" клуби меҳмони бўлади.

ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ. "В" ГУРУҲИ. 4-ТУР
"ПАХТАКОР" (Ўзбекистон) - "ЛАХВИЯ" (Қатар) - 2:2 (1:1)
Голлар: Ғулом Ўрунов (26), Даме Траоре (56-автогол) — Себастян Куинтана (1), Юсуф Мсакни (68).
Огоҳлантиришлар: Александр Мерзляков (40), Кахи Махарадзе (65), Даврон Ҳошимов (77) — Даме Траоре (47), Нам Тэ Хи (81)
"Пахтакор": Александр Лобанов, Ғулом Ўрунов, Акбаржон Раҳматуллаев, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов, Жора Оганесян (Мурод Холмуҳаммедов 90+1), Жамшид Искандеров, Александр Ммерзляков, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак, Ойбек Қиличев (Игорь Сергеев 74)
"Лахвия": Клауде Амин, Даме Траоре, Карим Будиаф, Кингамбо Тресор (Муҳаммад Муса 88), Аҳмад Ёсир, Себастян Сория Куинтана, Мажид Буғерра, Нам Тэ Хи (Одил Лами 81), Юсуф Мсакни, Луиз Мартин, Иссиар Диа
Ҳакамлар: Тан Хай, Хуо Вейминг, Хан Вей (барчаси — Хитой), Али Гавф Али (Яман)
Комиссар: Носсир Ҳамдан ар-Риями (Уммон)
2013 йил 9 апрель. "Пахтакор". 6000 томошабин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:49, 09.04.2013.
Ўқилди: 6283 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3802]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2909]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2015]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1890]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1870]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1625]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1578]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1523]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1509]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1353]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.