Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Эрик Геретс: «Дуранг ўйинга мос натижа бўлди»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" - "Лахвия" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб қатарликлар бош мураббийи Эрик Геретс иштирок этди.

Эрик Геретс:
— Ўйинга мос натижа бўлди деб ўйлайман. Натижадан қониқдим. Бугун иккала жамоа яхши ўйин кўрсатди. Биз тезкор гол киритганимиз учун эрта ҳимояга ўтиб олиш учун сабаб бўлди. Биринчи бўлимда бизда гол уриш яхши имкониятлар бўлди, агар уни уриб олганимизда, бугун ғалаба қозонган бўлардик. Иккинчи бўлимда "Пахтакор" яхши ўйин кўрсатиб, ушбу мусобақада нима учун қатнашаётганини исботлай олди. Биз жуда яхши жамоа. Биз бу жамоани қаттиқ ҳурмат қиламиз.

— Жамоангиз тезкор гол уриб олгани учун ҳимояга ётиб олдими ёки жамоанинг доимий ўйин услуби шундайми?
— Тезкор гол шунга сабаб бўлди. Тезкор гол урган жамоа ўз дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Бу нормал ҳолат.

— Ўйиндан олдин Себастян Сория ўйиндаги дуранг натижа гуруҳдан чиқиш учун фойдали бўлишини таъкидлаганди. Жамоа бугун дурангни кўзлаб, шунга мос тактика остида тўп сурдими?
— Биз дурангни кўзлаб тактика қўлламагандик, биз майдонга ғалаба учун чиққандик. Бугун ҳар иккала жамоа яхши ўйгани учун бир очкодан эга бўлишди.

—Гуруҳда барча жамоалар билан ўйнаб чиқдингиз. "Пахтакор"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— "Пахтакор"да ҳали 2та ўйин бор. Бу жамоа ва "Лахвия"ни бор-йўғи 1 очко ажратиб турибди. Бизнинг олдимизда ҳам 2та муҳим ўйин кутиб турибди. Агар ҳар иккала жамоа ўз ўйинларини ютса, кейинги босқичга бу жамоалар нимчорак финалга чиқишади.

— "Пахтакор"нинг қайси футболчисини ўз жамоангизда кўришни истардингиз?
— Бугунги учрашувда ҳаракат қилган кўп футболчилар яхши ўйнашди. Масалан, 15-рақамда (Искандаров), 7 (Махарадзе), 34 (Қиличев), 10 (Оганесян) — ёш футболчилар ҳисобланишади. Улар келажакда қайси жамоада ўйнашларидан қатъи назар уларнинг келажаги порлоқ.

— Хорижий футболчилар Қатар футболига қандай фойда келтириши мумкин?
— Бугунги таркибимизда хорижий футболчилар кўп эди, бироқ уларнинг аксарияти Қатар фуқаролигини қабул қилишган. Юқори савияга эга бўлган футболчилар албатта Қатар футболига ўз фойдасини беради ва чемпионатнинг қизиқарли бўлишини таъминлайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:55, 09.04.2013.
Ўқилди: 3986 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.