Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Мурод Исмоилов: «Қийин вазиятларда йигитларга руҳият етишмаяпти»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Пахтакор" бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.

Мурод Исмоилов:
—Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Аммо ўйин бошида қўпол хатога йўл қўйгандик. Ўйинда шундай вазият бўлишини инобатга олиб, атайлаб шунга тайёргарлик кўрагандик. Йигитлар ўз ўйинларини топиб олишди ва нафақат ҳисобни тенглаштиришди, балки ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Яна йўл қўйилган ҳисобнинг тенглашишига олиб келди.

— Йигитлар қандайдир қўрқиб ҳаракат қилаётгандек кўринишмоқда. Бу борада ҳам машғулотларда ишлаяпсизми?
— Бу ҳақда жуда кўп марта гаплашдик. Биринчи ўйиндан кейин айнан рақибнинг ўйинидан келиб чиқиб жуда ўйинга тайёргарлик кўргандик. Руҳий беқарорлик бизга халал бермоқда. Айнан керакли вазиятда йигитлар концентрацияни йўқотиб қўйишмоқда.

— Замонавий футбол тезкор фикрлашни талаб қилади ва интеллектуал салоҳиятга асосланган. Бунинг устида ҳам ишлаяпсизларми?
— Ҳужум пайтида футболчиларда турли вариантлар бўлади. Ҳужумчига қанотдаги ярим ҳимоячилар ҳам ёрдам беришади. Биз машғулот пайтида вазиятдан қандай қилиб тезкор чиқиб кетишни ўргатамиз. Аммо машғулотда ўргатиш бошқа, ўйинда уни қўллаш бошқа нарса. Машғулотларда қилаётган ишларимиз уларга ёрдамчи бўла олади, холос. Кўп нарса футболчининг интеллектига, биз бераётган кўникмаларни қай даражада қабул қилишига боғлиқ. Бунинг устидан ишлаяпмиз, албатта.

— Йигитларнинг жисмоний тайёргарлиги рақиб футболчиларига нисбатан паст, назаримизда. Футболчиларнинг овқатланиши, витамин билан таъминланиш даражаси қай даражада?
— Биз ўқув-машғулот йиғини ўтказаётганида овқатланиш борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Улар ўз уйларига кетишганидан кейин қандай овқатланишади — буни тўлиқ назорат қила олмаймиз. Аммо ҳар доим тушунтириб борамиз. Футболчи майдонда катта куч йўқотади. Уларнинг ўрнини тўғри ва фойдали овқатланиш орқали тўлдириб боришади. Йигитларнинг ҳозирги жисмоний ҳолати ёмон эмас. Улар ўйиндан ўйинга ўз формаларини тиклаб, максимал даражага етиб боришади.

— Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўтган йилги натижалари билан бу йилги натижаларини таққосласак, унинг ўйинида пасайиш борга ўхшаяпти. У машғулотларда қай тарзда ишламоқда?
— Темурхўжа ишлашдан тўхтаб қолмаслиги керак. Футболчи жамоанинг нонини еганидан кейин сидқидилдан ишлаши ва жамоага фойда келтириши керак. У ўз устида ишласа, кейинги ўйинларда ҳам унга ишонч билдиришда давом этамиз. Баъзан бир ҳужумчи билан ўйнаганимиз учун майдонга Абдухолиқов ва Сергеев иккаласини алмаштириб туширишга  тўғри келяпти.

— Мерзляков бугун ўзининг иккинчи сариқ карточкасини олди ва кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Унинг ўрнини қай тарзда тўлдиришни мақсад қиляпсиз?
— Кеча айтиб ўтганимдек, ҳимоячиларимиз — Исматуллаев ҳам, Козак ҳа ўз ўрнида ўйнамаяпти. Мерзляков эса бундай ўйинларда шошиб қоляпти. Бўлмаса, ўйин бошланишидан аввал айнан унга таъкидлаб тургандик: ҳозир айнан ўнг қанотга, 39-рақамли футболчига пас бўлади ва шу қанотдан ҳужум ташкил қилинади. Аммо у футболчини ўтказиб юборди. Бу руҳият билан боғлиқ шекилли. Агар футболчи қўрқиб ўйнаса, яхши ўйнай олмаяпти. Илҳом Суюнов бугун захира ўриндиғида ўтирди. Кейинги ўйинга Илҳомни тайёрлашга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:26, 09.04.2013.
Ўқилди: 4753 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4696]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3802]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3654]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3622]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2971]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2523]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2394]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2181]

Коференциялар лигаси. Шомуродов ва Файзуллаев майдонга тушган баҳсда Финляндия клуби билан дуранг ўйнади (видеошарҳ) [1849]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1770]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик