Суперлига 13-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Бунёдкор» (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биринчи бўлимда 5-6 та имконият содир этиб, фойдалана олмадик. Менимча, тенгма-тенг ўйин кўрсатдик. Хафа эмасман, аммо афсусдаман. Қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз. Бугун, энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатиб ҳам очко ишлай олмадик.
Мен жамоага келганимда, «Бунёдкор» сўнгги ўринда бораётган эди. Ҳозир, турнир жадвалида кўтарилишни амалга оширдик. "Металлург"дан бир ўйин камроқ ўтгазганимизни ҳам инобатга олиш лозим. Биз ҳар бир баҳсда 5-6 голли вазият яратяпмиз. Менимча, чиройли эмас, аниқ ҳаракат қилишимиз керак. Агар учрашувларда ғалаба қозона олмасанг, мағлуб бўлмасингиз керак.
Албатта руҳан босим бор. Мен ҳам футболчилик давримда бундай ҳолатларни бошимдан ўтказганман. Бу футбол. Олдимизда танаффус бўлади. Иккинчи даврага яхши тайёргарлик кўриш керак. Мен, меҳнат ва сабр орқали ҳамма нарсага эришиш мумкинлигига ишонаман.Мухлисларимизни хурсанд қилмқочи эдик, аммо бунинг имкони бўлмади.
Абдухолиқов – жамоамиз сардори. Маъсулиятни ҳис қилади. Бизни футболчиларимиз билан уришиб кетди, демаган бўлар эдим. Аксинча, йигитларни ҳимоя қилди. Албатта, у билан гаплашамиз. Футболчи ўз энергиясини бундай нарсаларга сарфламаслиги керак. У тажрибали футболчи. Темурхўжа кўпроқ гол киритиш ҳақида ўйлаш керак. Жамоага ёрдам бера олмаётганидан асабийлашмоқда.
Мен ўз ўрнимни йўқотиб қўйишдан қўрқмайман. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Бу мураббийлик фаолиятида нормал ҳолат. Агар раҳбарият мени четга чиқиб туришимни сўраса ўйлаб ўтирмай рози бўламан. Нафақат мен, балки штабим ҳам жамоа фойдаси учун бош қотиряпмиз. «Бунёдкор» фойдаси учун керак бўлса, ҳамма нарсага тайёрман", — деди Зейтуллаев.