Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Миржалол Қосимов — ойнинг энг яхши мураббийи

Баҳо:
+ | -

«Ой мураббийи» номи учун асосий кураш «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов ва «Металлург» устози Рустам Мирсодиқов ўртасида кечди. Бу пойгада жамоаси март ойида Олий Лига баҳсларида бирорта очко йўқотмаган, қўшимчасига, ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол олиб чиқмаган, ўз навбатида, дастлабки 4-тур якунига кўра мусобақада яққол пешқадам бўлиб турган «Бунёдкор» устози омадлироқ чиқди – Қосимов Мирсодиқовни 5 очкога ортда қолдириб, март ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Мирсодиқов қўл остидаги «Металлург» 3-турда «Динамо» билан ўйинда дуранг ўйнаб, очко йўқотган бўлса, «Бунёдкор» Олий Лигадан ташқари, Осиё Чемпионлар лигасида ҳам нисбатан муваффақиятли ўйин кўрсатмоқда ва мусобақа нимчорак финалига чиқиш учун қулай вазият ҳосил қилган. «Ой мураббийи» учун сўровнома кучли бешлигидан, Қосимов ва Мирсодиқовдан ташқари, «Гулистон» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов, «Локомотив» катта мураббийи Ҳаким Фузайлов ва «Пахтакор» устози Мурод Исмоилов жой олган.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси кучли бешлиги:
1. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 36 балл.
2. Рустам Мирсодиқов («Металлург») – 31 балл.
3. Бахтиёр Ашурматов («Гулистон) – 17 балл.
4. Ҳаким Фузайлов («Локомотив») – 15 балл.
5. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 12 балл.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 12:35, 09.04.2013.
Ўқилди: 4011 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик