"Брайтон" ва "Лестер" ярим ҳимоячилар Киран Дьюсбери-Холл ва Якуб Модерни алмаштиришга келишиб олдилар, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо.
25 ёшли Дьюсбери-Холл "чайкалар" сафига қўшилади, унинг тенгдоши Модер эса "тулкилар" футболчисига айланади. Иккала футболчи ҳам яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтказилади.
Бироқ, келишув барбод бўлиши мумкин - кеча "Челси" Киран Дьюсбери-Холлга таклиф билан чиққани ва ярим ҳимоячи уни ўйлаб кўраётгани ҳақида хабарлар чиқди.