Кириш Регистрация

Ферран Торрес: "Ямални полицияга топшираман"

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта Испания терма жамоаси Евро-2024да Ламин Ямал туфайли жазоланиши мумкинлиги хабар қилинди, чунки Германия қонунлари 18 ёшгача бўлганларнинг соат 23:00 дан кейин кўчада юришини тақиқлайди.

Испания терма жамоасининг яна бир футболчиси Ферран Торрес бу борада фикр билдирди. “14 июлдан кейин Ямални полицияга топшираман.

У бизга биринчи бўлиб Еврони ютишда ёрдам берсин. Кейин ўйлаб кўраман, уни рағбатлантиришим мумкин.

Майдон ташқарисида биз ҳамма вақтимизни бирга ўтказамиз, жамоада алоҳида гуруҳлар йўқ”, деди Торрес The Guardian нашрига.

Киритилди: 21:44, 28.06.2024.
Ўқилди: 4693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.